Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

APEX BANK 2025 йилнинг 20 май санасида Тошкент шаҳар, Содиқ Азимов кўчаси, 77 манзилида Бош офис ва Марказий сотув офисини очди. Янги мажмуа ҳам инфратузилма, ҳам мижозларга хизмат кўрсатиш сифати жиҳатидан банк ривожланишидаги кенг кўламли босқич рамзига айланди.

APEX Tower бизнес маркази биносининг умумий майдони 11 минг кв.м дан ошади. Янги офис кластери маъмурий бошқарув ва мижозларга хизмат кўрсатиш зоналарини ўзида бирлаштирган бўлиб, бу ерда барча асосий банк хизматлари — ҳисоб-китоб ва касса операцияларидан тортиб, шахсий маслаҳатлар ҳамда премиум даражадаги хизматларгача кўрсатилади.

Функционаллик, технология ва мижоз учун очиқлик

APEX BANK’нинг марказий савдо офиси «тўсиқларсиз банк» тамойили асосида – интуитив йўналтирув, рақамли хизматлар, ҳудудий хизмат кўрсатиш ва ҳар бир мижозга эътибор назари билан қурилган. Офис жисмоний шахслар ва тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес учун мўлжалланган.

«Биз нафақат географик жойлашувимизни кенгайтирмоқдамиз, балки мижозлар, ҳамкорлар ва ходимлар учун замонавий инфратузилма яратмоқдамиз. Янги офис APEX BANK фалсафасининг инъикосидир, яъни – сифат ва ишончни қадрлайдиган ҳар бир киши учун очиқ, технологик ва ишончли банк бўлишдан иборат», - дея изоҳ берди APEX BANK бошқаруви раиси Сергей Гимадиев.

Янги бошқарув тузилмаси: ривожланиш курси

Офиснинг очилиши банк бошқарув тузилмасидаги ўзгаришларга ҳам тўғри келди. APEX BANK’нинг янги раҳбари этиб аввал раис ўринбосари лавозимида ишлаб келган Сергей Гимадиев тайинланди.

Бунгача банкни бошқариб келган Баҳром Хамидуллаевич Нўъмонов APEX BANK Кузатув кенгаши таркибида фаолиятини давом эттиради.

«Ушбу босқич жамоа томонидан яратилган изчил стратегиянинг натижасидир. Мен кузатув кенгаши таркибида банкни ривожлантиришдаги иштирокимни давом эттиришдан мамнунман ва APEX BANK бозордаги ўрнини янада мустаҳкамлашига ишончим комил», - деди Баҳром Нўъмонов.

Янги маҳсулотлар ва таклифлар

Банк офислар очилиши муносабати билан янги мижозлар учун махсус шартларни тайёрламоқда:

• Бизнес ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун совға сифатида ҳисоб-рақам очишда 3 ойлик бепул банк хизматлари + 3 ойлик бухгалтерия ҳисобини қўллаб-қувватлаш тақдим этилади;

• бизнес учун кредит маҳсулотлари;

• жисмоний шахслар учун янгиланган депозитлар ва премиум карталар.

APEX BANK рақамли трансформация, мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга сармоя киритишда давом этади. Янги офис мижозларга савияли хизмат кўрсатиш ва ишончли банклардан бирига айланишдек улуғвор мақсадни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг