Анхель Ди Мария олти ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин
«Пари Сен-Жермен» яримҳимоячиси Анхель Ди Мария олти ўйинга четлатилиши мумкин. Жиддий жазо, аммо қилмишга яраша: аргентиналик футболчи рақибига тупурган.
Франция чемпионатининг учинчи турида «ПСЖ» ўз майдонида «Марсел»ни қабул қилган ўйинда икки жамоа ўйинчилари ўртасида жанжал келиб чиққанди. Ўша пайтда Ди Мария рақиб ҳимоячиси Альваро Гонсалесга қараб тупургани видеокамераларга тушиб қолган.
Энди Ди Мария олтита ўйинни томошабинлар қаторида кузатиши мумкин. Худди шу ўйинда майдондан четлатилган Неймар каби (бразилиялик еттита ўйинга четлатиши кутиляпти).
Амалдаги чемпион учун янги мавсум хайрли бошланмади, икки ўйинда икки мағлубият: очколар — нуль, голлар — нуль, камига етакчи ўйинчиларисиз қолиши хавфи бор, сўнгги сўзни Франция футбол федерацияси айтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter