Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Микрокредитбанкда янги анти-коррупцион тизим жорий қилинади

Микрокредитбанкда янги анти-коррупцион тизим жорий қилинади

Фото: «Xabar.uz»

«Микрокредитбанк» AТБ тизимида коррупцияга қарши курашиш сиёсати тубдан қайта кўриб чиқилади, халқаро стандартлар асосида ишлайдиган анти-коррупцион тизим жорий қилиниб, фақатгина Банк кенгашига бўйсунадиган мустақил тузилма фаолияти йўлга қўйилади.

Тузилма Микрокредитбанк тизимида ҳалоллик стандартларини жорий этиш, яъни коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратади. Бунда ҳодимлар зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-ҳатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш устувор вазифа қилиб олинган.

Корпоратив маданият коррупцияга қарши курашишнинг муҳим жиҳати ҳисобланиб, у ходимда одоб-ахлоқ, масъулият ва ҳалолликни тарбиялаши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил январь ойида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида коррупцияга қарши жамиятнинг барча аъзолари томонидан «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас ва коррупциянинг барвақт олдини олишга ўтилмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаслигимизни таъкидлаган эди.

Ҳозирги вақтда мамлакатимиз иқтисодиёти ва кредит-молия тизимида ноқулай ички ва ташқи омиллар сабаб бўлган инқироз тенденциялари сақлаб қолинмоқда. Афсуски, коррупция иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатадиган кучли омиллардан биридир. Бу ерда банк тизими ҳам истисно эмас.

Дарҳақиқат, банк ва молия-кредит соҳаларидаги коррупцияга қарши курашиш воситалари турлича бўлиши мумкин.  Ушбу механизмда кредит ташкилотларининг ички хавфсизлик хизматлари ва хатарларини бошқариш, уларнинг виждонсиз ходимлар томонидан коррупция ҳолатларини зудлик билан очиб бериш қобилиятлари, шу жумладан, энг юқори даражадаги банк бошқаруви муҳим роль ўйнайди.

Афсуски, банк тизимида коррупцияга қарши ҳуқуқий тартибга солиш етарли даражада ривожланган эмас. Бундан ташқари, ушбу соҳадаги коррупцияга қарши воситалар асосан коррупция ҳолатларини йўқ қилишга эмас, балки уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган. Бундай ҳолатлар барқарорлик ва самарадорликни ошириш мақсадида банк тизимидаги коррупцияни енгишнинг таъсирчан ва самарали механизмларини излаш, татбиқ этиш ва синовдан ўтказиш долзарблигини тасдиқламоқда. Шу сабабдан ҳам Микрокредитбанк тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизимнинг жорий қилиниши, юқоридаги каби муаммоларни юзага келишини олдини олади.

Бу бўйича банк тизимида юридик аудит — due diligence тизимини жорий этиш ва ҳуқуқий экспертиза ишларини янада такомиллаштириш ҳамда юридик хизмат ходимларини малакасини ошириш, хусусан комлаенс назорат ва юридик аудит –  due diligence тизими соҳасида махсус билим ва кўникмаларни шакллантириш юзасидан ўқув курсларини ташкиллаштириш йўлга қўйилмоқда.

Қайд этиш керакки, коррупцион хавф-хатарларни бартараф этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида комплеанс функцияларни амалга оширувчи ходимлардан соҳа бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлишликни тақозо этади.

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!

Жаҳонгир МАҚСУДОВ,
“Микрокредитбанк” АТБ
Юридик хизмат департаменти директори

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг