Ангренда эр-хотин кўмир исидан заҳарланиб вафот этди
Жорий йил 24 апрелга ўтар кечаси Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Кўктерак маҳалласида яшаган А.Н. ва рафиқаси Ў.Н.лар кўмир исидан заҳарланиб вафот этганлар. Аниқланишича, улар уйдаги иситиш печига кўмир ёқиб, сўнг ухлаб қолишган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИВ кўмир-газ ва бошқа ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни эслатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter