Ангренда аҳолидан йиғилган пулни «туя» қилган сувчилар аниқланди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида сув истеъмолидан тушган маблағларни ўзлаштириш ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур қонунбузарлик «Toshkent suv taʻminoti» МЧЖ Ангрен шаҳар бўлимининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган бўлиб, унда ушбу бўлимнинг истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ва сув сотиш бўлими назоратчилари Ш.Б., А.И., Г.Э., М.Ш. ва С.Қ.лар аҳолидан сув истеъмоли учун жами 153,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан йиғиб олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари фош қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter