Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларига кириш-чиқиш ҳам чекланади

Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларига кириш-чиқиш ҳам чекланади

Фото: Репост

Бироз вақт муқаддам Олмалиқ шаҳрига кириш ва чиқиш чекланиши ҳақида хабар берилган эди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб «Koronavirus Info» томонидан маълум қилинишича, чеклов вилоятдаги бошқа шаҳарларга ҳам тегишли бўлади.

Хабарда айтилишича, эртага, 9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларида карантин тартиблари янада кучайтирилади. Фуқароларнинг ушбу ҳудудларга кириши ва чиқиши чекланади. Фавқулодда ҳолатлар ҳамда юк автомобиллари бундан мустасно.

Вазиятдан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларга ёндош туманларда озиқ-озиқ ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг