Англияда мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди
Англия премьер лигасида ўтиб бораётган 2021-2022 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланган. Бу ҳақда Футбол журналистлари ассоциацияси хабар бермоқда.
Ассоциация талқинига кўра, «Ливерпул» жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси бўлган. У жами 48 фоиз овоз билан етакчилик қилган.
Ундан кейинги ўринларни «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ва «Вест Хэм» хавбеки Деклан Райс эгаллаган.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Салоҳ бу мавсумда 22 та гол уриб, тўпурарликда ҳам пешқадам бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринлардаги Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед») Сон Хён Минда («Тоттенхэм») 17 тадан гол бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter