Андижонлик хонанда жаримага тортилди
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида яшовчи Ғулом Бобоёров Адлия вазирлигига мурожаат қилади.
У «Ғулом Назар» тахаллуси билан ижод қилиб келишини билдириб, «Дадангизни қучоқлаб қўйинг» номли шеъридан рухсатсиз, келишув шартномасини тузмасдан учинчи шахслар томонидан қўшиқ қилиб ижро қилинаётганидан норозилигини баён этади.
Унинг мурожаати Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилган.
Андижон вилоят адлия бошқармаси Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Муроджон Жалолдиновнинг маълум қилишича, ўрганиш жараёнида Асака туманида яшовчи фуқаро Элёр Тўйчиев юқоридаги шеърни «Отам» номи билан тўйларда қўшиқ қилиб ижро этгани ва уни YoutTube ижтимоий тармоғига жойлагани аниқланган.
Юқоридагиларга асосан, бошқарма томонидан фуқаро Э. Тўйчиевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Асака туман судига юборилади.
Суд қарорига асосан хонанда Э. Тўйчиев айбли деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter