Андижонлик халқаро олимпиада ғолибасига вилоят ҳокими совғалари топширилди
Жорий йил 15-22 июль кунлари Германияда ўтказилган халқаро немис тили олимпиасида андижонлик ўқувчи қиз – Райёна Иброҳимова 62 та давлат билимдонлари ўртасида фахрли биринчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун, 26 июль куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов олимпиада ғолибаси, унинг ота-онаси ва устозлари билан учрашиб, ўзининг самимий табрикларини билдирди.
Шунингдек, ўқувчи қизнинг оиласига вилоят ҳокими совғалари топширилган.
Маълумот учун, Райёна Иброҳимова Андижон шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида таҳсил олади. Ҳозирда 10-синфни тамомлаб, 11-синфга қадам қўймоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter