Андижондаги газ қуйиш шоҳобчасида «Nexia-2» портлаб кетди

Жорий йилнинг 16 декабрь куни соат тахминан 12:00 да Андижон тумани Жаҳонобод МФЙ ҳудудида портлаш юз берди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
«Шодлик ишонч сервис» МЧЖга тегишли газ қуйиш шоҳобчасида «Nexia-2» русумли автомашинанинг газ балонида портлаш содир бўлди. Ҳайдовчи Х.К тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган.
Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлаш сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter