Андижондаги дарёдан 10 ёшли боланинг мурдаси топилди
Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги дарёдан 10 ёшли боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Андижон вилоят ФВБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 13 август куни соат 17:53 ларда Олтинкўл туманида яшовчи Д.А. ИИБнинг «102» қисқа рақамига мурожаат қилиб, Олтинкўл тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қорадарё» дарёсидан 10 ёшли ўғил бола мурдаси топилганлигини маълум қилган. Олиб борилган суриштирув натижасида ушбу жасад Олтинкўл тумани «Орс» МФЙ Юқори кўчасида яшаган Т.А. эканлиги аниқланган.
«Марҳум Т.А.нинг жасади суд-тиббий экспертизасига юборилган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчи диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмаган», – дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter