Андижондаги цехда ёнғин содир бўлди

Бугун, 21 август куни Андижон туманидаги цехларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу ёнғин соат 07:03 да «Саноат» МФЙ, «Саноат» кўчасида жойлашган бўз ишлаб чиқариш цехида содир бўлиб, 70 кв/м майдонда шифт, том қисми ва ички жиҳозлар ёнган.
ФВБ ўт ўчириш гуруҳи соат 07:05 да мазкур жойга етиб бориб, 07:09 да ёнғинни ўраб олган. Соат 07:28 да эса, ёнғин буткул ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ёки қурбон бўлганлар йўқ.
Бинонинг умумий 100 кв/м майдони ёнғиндан сақлаб қолинди. Ёнғинни келиб чиқиш сабаблари ва зарарлар аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter