Андижонда раҳбар қўшиб ёзиш орқали ярим миллиардни «туя қилди»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «О.Х» хусусий корхонаси раҳбари О.Х. ва бошқалар тумандаги Нақшбанд кўчасининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштиришда расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 573 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter