Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда Қирғизистонга ўтувчи туннель қазиганларга ҳукм ўқилди

Андижонда Қирғизистонга ўтувчи туннель қазиганларга ҳукм ўқилди

2024 йилнинг март ойида Андижон вилояти Хонобод шаҳри "Алишер Навоий" МФЙ ҳудудини Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Бекобод қишлоғи билан боғловчи яширин ерости туннели аниқланган эди.

У орқали товар-моддий бойликларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганди.

Олиб борилган тергов жараёнларида ушбу уюшган жиноий гуруҳга Қирғизистон фуқароси раҳбарлик қилгани, у томонидан гуруҳ аъзолари ўртасида вазифалар тақсимлангани аниқланган. Ҳозирда унга нисбатан ҳам алоҳида жинояти иши олиб борилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан Қирғизистон фуқароси Жиноят кодекснинг 182 ва 223-моддалари билан айбли деб топилиб, 6 йил муддатга, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси эса Жиноят кодексининг 182-моддаси билан айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг