Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда пичоқбозлик. 22 ёшли йигитга оғир жароҳат етказилди

Андижонда пичоқбозлик. 22 ёшли йигитга оғир жароҳат етказилди

Иллюстратив фото

Бугун ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида пичоқбозлик содир бўлганига оид хабар ва лавҳалар тарқалди. «Xabar.uz»га асосан ҳолатга ойдинлик киритган Бош прокуратура матбуот хизмати шундай воқелик юз берганини тасдиқлади.

Унга кўра, аянчли ҳолат бугун — 21 июль куни соат 15:55 лар чамасида Андижон шаҳрининг Эскишаҳар мавзесидаги миллий таомлар ошхонасида содир бўлган. Яъни, 1967 йилда туғилган Т.С. маст ҳолатда ошхонага келиб, насияга спиртли ичимлик сўрайди. Унинг илтимоси мазкур ошхона иш юритувчиси 22 ёшли Ш. Р. томонидан рад этилганидан жаҳли чиқиб, ўзаро жанжаллашиб кетади. Айни жараёнда у ёнида бўлган пичоқ билан йигитнинг чап кўкрагига бир маротаба уриб, унга оғир тан жароҳати етказади.

Воқеа жойида бўлган фуқароларнинг саъй-ҳаракати билан жабрланувчи РШТЁИМ Андижон филиалига олиб келинади ва ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб ҳаёти сақлаб қолинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пичоқ урган Т.С. муқаддам Жиноят кодексининг 104-моддаси («қасддан баданга оғир шикаст етказиш») билан бир неча маротаба судлангани айтилади.

 

 

 

 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг