Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда маймун чечаги қайд этилгани бўйича хабар тарқалди

Андижонда маймун чечаги қайд этилгани бўйича хабар тарқалди

Видеодан скриншот.

12 июнь куни ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Асака туманида беморда тошмалар тошганлиги, бу  дунё бўйича тарқалаётган маймун чечаги бўлиши мумкинлиги бўйича хабарлар пайдо бўлган.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида малакали мутахассислар: инфекционист, токсиколог, терапевт, кож-венеролог, аллерголог ва бошқа бир нечта мутахассислар иштирокида бевосита беморнинг ўзи кўрикдан ўтказилди, хабарлар асоссиз эканлиги тасдиқланди.

Бемор, Х.Ю. 1973 йилда туғилган, Асака туманида яшайди.

2022 йил 12 июнь куни соат 11-07да РШТЁИМ Андижон филиали Токсикология бўлимига «Баданига тошмалар тошиш, тана ҳаророрати кўтарилиши, нафас бўғилиши, безовталик, ўта ҳолсизлик» шикояти билан ётқизилган.

Бемор «Юқори нафас йўллари яллиғланиши ва бўйин лимфа тугунлари катталашиш» ташхиси билан 3 кун уйида даволанган, даволаниш даврида бемор турли дори-воситалари: инъекцияларни қабул қилган.

Беморда 2 кун давомида баданларида аста-секин тошмалар пайдо бўлиб, оғиз ичига ҳам тошмалар тошган, тошмалар бошланган даврда Асака туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган ва бўлимда 1 кун давомида даволанган. Ижобий ўзгаришлар сезиларли даражада бўлмаганлиги сабабли Республика Шошилинч Тиббий ёрдамида илмий маркази Андижон филиалига юборилган, муолажалар натижасида умумий ҳолатида яхшиланиш кузатилди, реанимация чоралари шарт эмаслиги учун у оддий палатада даволанишни давом эттирмоқда.

Беморга дори моддаларга аллергик реакция - (Синдром Лайелла) ташхиси қўйилди. 

Аввалроқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  ўтказган матбуот анжуманида касалликка қарши кўрилаётган чоралар маълум қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг