Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда зўравон ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди

Андижонда зўравон ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари хизмат хонасига фуқароларни олиб кириб, дубинка билан тинмай калтаклагани ҳақида ижтимоий тармоқларда мурожаат тарқалди.

«Мени қўлимни кишанлаб, дубинка билан иккала оёғимга уриб, сени қамаймиз деб қўрқитиб, ҳақоратлаб, устимдан кулиб, ташқарига олиб чиқиб, ҳеч кимга индаманг, аризаям ёзманг, деб қўлимга ўн минг сўм бериб кетказворди», дейди мурожаатчи.

Вилоят прокуратурасининг аниқлашича, фуқаро М.Ғ.нинг тан жароҳатлари олганлиги ҳолати бўйича Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув даврида судга оид экспертиза ва ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текширув тайинланган.

Текширувда хабарда кўрсатилган барча важлар ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганилиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган, дейилади хабарда.                       

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг