Андижонда эркак қайнонаси ва турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди
Андижон вилоятининг Избоскан туманида 22 ёшли аёл, аёлни ҳимоя қилишга уринган онаси ва 12 ёшли укаси ўлдирилгани бўйича хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу хабарга изоҳ берди.
Айтилишича, 12 сентябрь соат 22:00 ларда Избоскан тумани, «Тўрткўл» МФЙ, «Олтин водий» кўчасида яшовчи С. У Избоскан туман ИИБ навбатчилик қисмининг «102» қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, қўшнисининг ҳонадонидан жанжал овозини эшитиб у ерга чиққанлиги, қўшнисининг ҳовлисида хонадон эгаси Р.М ва унинг қизи Ш.Р қонга беланганлиги ҳолда ётганлиги ҳақида хабар берган.
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни фуқаро А. А оилавий келишмовчиликлар туфайли онасининг уйида яшаб келаётган турмуш ўртоғи Ш. Р ва 2021 йилда туғилган фарзанди билан кўришиш мақсадида бориб, фарзандини кўришга қаршилик қилганлиги учун қайнонаси М.Р ҳамда турмуш ўртоғи Ш.Р билан жанжаллашиб қолган.
Сўнгра у ердан чиқиб узи вақтинча ишлаётган, унча узоқ бўлмаган худудда жойлашган сомсахонага бориб, у ердан ўзи билан хўжалик пичоғини олиб келиб, қайнонаси ва турмуш ўртоғи билан жанжални давом эттириб, қайнонаси М.Р, турмуш ўртоғи Ш.Р ва кейинчалик жанжалга аралашган қайнукаси Х.Р ларга хўжалик пичоғи билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. А.А томонидан пичоқ билан етказилган жароҳатлар сабабли М.Р ва Ш.Р ходиса жойининг ўзида вафот этган.
Чақирувга буйича етиб келган тез тиббий ёрдам шифокорлари томонидан вояга етмаган Х.Р туман марказий касалхонасига олиб борилган ва шифокорлар томонидан барча тиббий муолажалар амалга оширилмокда.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан А.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди. Жиноят ишининг тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмокда, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter