Андижонда ер қимирлади

Бугун, 29 сентябр куни Қирғизистонда 4,7 балли зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Андижон вилоятининг бир қатор туманларида ҳам сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистонда зилзиланинг сезилиш кучи қуйидаги ҳудудларда кузатилди:
- Хонобод туманида 3-4 балл, 36 км.
- Қўргонтепа туманида 3 балл, 52 км.
- Жалақудуқ туманида 2-3 балл, 71 км.
- Хўжаобод туманида 2-3 балл, 79 км.
- Андижон туманида 2-3 балл, 80 км.
- Пахтаобод туманида 2-3 балл, 81 км.
- Булоқбоши туманида 2 балл, 89 км.
- Андижон шаҳрида 2 балл, 90 км.
- Избоскан туманида 2 балл, 94 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter