Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда Департамент бир гуруҳ шахсларни ушлади

Андижонда Департамент бир гуруҳ шахсларни ушлади

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги хориж валютасини ноқонуний муаомалага киртилиши олди олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га маҳкама матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, уч нафар фуқаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ж.Б.нинг банк пластик картасида бўлган 230 млн. сўм пулини 4 фоиз устама олиб қолиш шарти билан нақдлаштириб беришга келишади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Келишувнинг пластикдаги пулларни нақдлаштириш эвазига 21 775 АҚШ долларини ҳар бир АҚШ долларини 10 140 сўмдан ҳисоблаб, 220,8 млн. сўмга сотиш қисми ҳам бор эди.

Аммо иш ўхшамади. Маслаҳатга махси кийгизилиб, амалий ишга ўтилган пайтда ашёвий далиллар билан қўлган олинишини учовлон қайдан билибди, дейсиз?!

Алқисса, ҳолат юзасидан учовлонга нисбатан (Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан) жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг