Тошкент-Андижон йўналишида учган самолёт Наманганга қўндирилди

HY-91 Тошкент-Андижон йўналишида учган Airbus A321-253NX самолёти Наманган халқаро аэропортига қўндирилди. У ердан йўловчилар автобусда Андижонга етказилади.
Маълум қилинишича, «Андижон» аэропортидаги об-ҳаво шароити самолётларнинг қўниши учун муаммо туғдирмаган. Бунга аэропортнинг учиш-қўниш йўлагидаги техник носозликлар сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Андижонга парвозлар фақат Boeing 757 самолётларида амалга ошириб келинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter