Андижон вилоятида 4 баллик зилзила юз берди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида 28 апрель куни маҳаллий вақт билан 03:28 да (27.04.2022 йил, Гринвич бўйича 22:28 да) зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Андижон вилояти, Хонобод шаҳри. Зилзила координаталари: 40,79 градус шимолий кенглик; 73,06 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 327 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Хонобод шаҳрида 4 балл, 2 км.
Қўрғонтепа туманида 3 балл, 16 км.
Жалақудуқ туманида 2 балл, 37 км.
Хўжаобод туманида 2 балл, 44 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter