Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон шаҳрида трансформатор портлаб кетди

Андижон шаҳрида трансформатор портлаб кетди

Видеодан кадр.

Тармоқда Андижон шаҳрида трансформатор портлаб кетгани видеоси тарқалди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» вилоят ҳудудий филиали матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси тезкор чиқиш бригадаси томонидан 110/35/6 кВ «Яйилма» ПСдаги 6 кВ «Юлдош» фидеридан чиқувчи 2-кичик даҳада жойлашган 155-сонли трансформатор пунктида 25 декабрь куни соат 20:50 да носоз трансформатор ўрнига заҳирадаги трансформатор пунктига алмаштирилиб ишга туширилаётган вақтда трансформаторнинг 0,4 кВ томонидаги ажраткичда қисқа туташув юз берган.

Бунинг оқибатида 6 та кўп қаватли уйда яшовчи 380 га яқин аҳоли электр таъминотидан узилган.

«Ҳозирда тезкор чиқиш ишчи гурухи томонидан аниқланган камчиликлар бартараф қилинмоқда. Тез фурсат ичида ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларини электр таъминоти тўлиқ тикланади», дейилади муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг