Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анъанавий лампалар тарихда қолади: тунда ёруғлик тарқатадиган ўсимлик яратилди

Анъанавий лампалар тарихда қолади: тунда ёруғлик тарқатадиган ўсимлик яратилди

Ёруғлик тарқатувчи ўсимлик.

Фото: «Nat-geo.ru»

Массачусетс технология институтининг муҳандислари ўсимликларни хира нур тарқатишга «ўргатди». Вақт ўтиши билан бу каби тирик фонарлар анъанавий лампаларнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Жаҳонда ишлаб чиқариладиган энергиянинг 20 фоизга яқини ёритиш учун ишлатилади. Унинг истеъмоли, айниқса, қиш кунларида ортади: масалан, АҚШдаги рождество чироқлари бутун бошли давлатлар бир йил давомида ишлатадиган энергиядан кўпроғини сарфлайди. Шунинг учун муқобил энергия манабини топиш илмий изланишларнинг бирламчи масалаларидан бири.

Ўсимликларни дастурлаштириш билан шуғулланувчи Массачусетс технология институтининг нанобионика соҳаси мутахассислари уларни ёруғлик манбаига айлантиришга қарор қилди. Бунгача улар ўсимликларни қурғоқчиликни башорат қилиш ва смартфонларга керакли маълумотларни бериб, портловчи воситаларга муносабат билдиришга ўргатганди.

Тажриба доирасида олимлар танада кимёвий реакциялар пайдо бўлишига олиб келадиган эритмани яратди, унинг натижасида энергия — ёруғлик ажралади. Эритманинг асосий компонентларидан бири люцифераза — ёруғлик реакцияларини катализация қилувчи ферментлар гуруҳи. Ялтироқ қўнғизлардаги люцифераза кўпроқ машҳур. Тажриба сифатида оддий сув ўти (Nastúrtium officinále) ўсимлигидан фойдаланилди.

Ўсимлик барги ва пояси эритма ферментлари жойлаштирилган идишга солинди, шундан сўнг идиш ичидаги босим оширилди. Бу эса люцифераза эритмасига унинг ички қисмларига кириб бориш имконини беради. Тажрибанинг биринчи босқичидаёқ сув ўтининг барглари 45 дақиқа давомида ёруғлик тарқатган, шундан сўнг олимлар ушбу вақтни 3,5 соатга қадар узайтиришга муваффақ бўлди. Сув ўтидан кейин тажриба руколла, жингалак карамда ва исмалоқ устида ўтказилди. Барча ҳолатларда концентрация зарралари ўсимлик учун захарли бўлмади.

Ўсимлик тарқатадиган ёруғлик — ўқиш учун керак бўладиган юруғлик ҳажмининг мингдан бирига тенг. Бироқ тажрибанинг муваффақиятли ўтгани ишлаб чиқариш кенг истиқболли эканлигини кўрсатади. «Бизнинг ғоямиз — электрга уламанмаган ҳолда ёруғлик тарқатадиган стол лампаси», — деди лойиҳа раҳбари Майкл Страно. Ушбу технологиядан биноларни ва кўчаларни ёритишда фойдаланиш мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг