Коинотда янги турдаги нурлар топилди
Австралияда олимлар коинотда ҳар 20 дақиқада милтилловчи нурнинг янги турини топишди.
The Guardian хабарига кўра, Кертин университети жамоаси коинотдаги радиотўлқинлар бўйича тадқиқот ўтказган.
Тадқиқотни бошқарган астрофизик, доктор Наташа Херли-Уокернинг айтишича, миллисекундларда ёки сонияларда милтилловчи ёруғлик Пулсар (нейтрон юлдуз) дан ҳосил бўлувчи супернова нурларидан фарқли равишда ҳар 20 дақиқада даврий тарзда такрорланади.
Янги турдаги ёруғликнинг манбаси номаълум эканлигини таъкидлаган Херли-Уокер бу ёруғликнинг тахминан 4 минг ёруғлик йилига яқин масофадан келганини таъкидлади.
Тадқиқот натижалари Nature журналида чоп этилган ва изланишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter