Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкаликлар зудлик билан Беларусни тарк этишга чақирилди

Америкаликлар зудлик билан Беларусни тарк этишга чақирилди

АҚШ Давлат департаменти «олдиндан айтиб бўлмайдиган хафлар туфайли» америкаликларни Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди.

«Беларус ҳукумати маҳаллий қонунларни ўзбошимчалик билан қўллаши ва ҳибсга олиш хавфи, Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлаши, минтақавий беқарорлик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган хавфлар туфайли Беларусга саёҳат қилманг.

Агар Беларусда бўлсангиз, зудлик билан мамлакатни тарк этинг!» – дейилади АҚШ Давлат департаменти веб-сайтида эълон қилинган хабарда.

Давлат департаменти буни, жумладан, «Беларусда истиқомат қилаётган ёки саёҳат қилаётган АҚШ фуқароларига ёрдам бериш имконияти чекланганлиги» билан ҳам изоҳлаган.

Қайд этилишича, Беларус қонунчилигида икки фуқаролик тан олинмайди. Шу сабабли ҳукумат икки томонлама АҚШ-Беларус фуқароларининг АҚШ фуқаролигини тан олишдан бош тортиши ва ҳибсга олинган тақдирда икки фуқаролиги бўлган шахсларга АҚШ консуллик ёрдамини рад этиши ёки кечиктириши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг