Америкалик аёл пул олиш учун бувисининг жасадини 10 йил музлаткичда сақлаган
Америкалик аёл суғурта ҳисобидан пул олиш учун бувисининг жасадини бир неча йил музлаткичда сақлаган. Бу ҳақда «New York Post» хабар берди.
61 ёшли Синтия Блэк 186 минг долларни ноқонуний ўзлаштирганликда айбланиб ҳибсга олинди. У бу пулни қарийб 10 йил муқаддам вафот этган бувиси Гленора Делахэйнинг ҳисобидан ечиб олган.
Терговчилар кекса аёлнинг қолдиқларини Блэкнинг уйига қўшни уйда жойлашган музлаткичдан топишган. Шундан сўнг у марҳумнинг мурдасини таҳқирлаганликда ҳам айбланган.
Делахэйнинг ижтимоий суғурта ҳисобидан пул ечиб олиш тизимини қизи Гленора Волцингер ва унинг шериги Гленн Блэк бошлаб беришган. 2011 йилда у вафот этгач, Синтия Блэк онасининг ишини давом эттирган.
Шунга ўхшаш яна бир даҳшатли воқеа: 2018 йил март ойида Франция суди 38 ёшли Рамон Канетни мурдаларни яширганликда айблаган: у 10 йил давомида оиласидан ўзининг янги туғилган чақалоқларини музлаткичда яшириб келган. Тиббий экспертиза хулосаларига кўра, музлаткичдаги гўдаклардан биттаси тирик қолиши мумкин эди. Қидирув пайтида полициячилар яна тўртта музлатилган жасадни топишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter