Америкалик аёл 100 йил муқаддам юборилган мактубни олди
Америкада истиқомат қилувчи Бриттани Кич 1920 йилда юборилган очиқ хатни олди, деб ёзади «FOX 17».
Очиқ хат почта қутисидаги бошқа мактублар орасидан чиққан. Очиқ хатнинг бурчагига бир центлик Жорж Вашингтон маркаси ёпиштирилган ва 1920 йил 29 октябрь санаси билан Жеймстаун штампи урилган.
Уни юборган одам шу йўл билан қариндошларини Хэллоуин билан табриклашга қарор қилган кўринади. Чунки очиқ хатда мушук, ғоз ва бойқуш билан бирга жодугар кампир тасвирланган. Расмнинг тагида эса «Хеллоуин билан табриклайман. Ким бўлишни хоҳлайсиз? Ғозми ёки қовоқ калла?» деган ёзувлари ҳам бор.
Афтидан, очиқ хатни уйнинг аввалги эгаси олиши керак бўлган. Бриттани уларни топишга роса ҳаракат қилиб кўрган, лекин барча уринишлари бесамар кетди. Шу боис аёл топилмани маҳаллий тарих музейига топширмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter