Америкалик аэропортдан самолёт олиб қочди, 130 км учди ва ҳалокатга учради
АҚШда Техасдаги аэропортдан олиб қочилган самолёт ҳалокатга учради. 23 ёшли йигит вафот этди.
NBC News хабарига кўра, Даллас яқинидаги аэропортдан олиб қочилган самолёт парчалари АҚШнинг Техас ва Оклахома штатлари чегарасида топилган. Самолёт ҳавога кўтарилганидан бир ярим соат ўтиб қулаган. Олиб қочган шахс ҳалок бўлган.
24 январь куни кечқурун Даллас шимолидаги Аддисон аэропортидан Cessna 172 енгил йўловчи самолёти ўғирлаб кетилди. Ўғри уни ҳавога кўтаришга муваффақ бўлган, бироқ тахминан бир ярим соатдан кейин самолёт радарлардан ғойиб бўлган. Унинг қолдиқлари 26 январь куни топилган.
Ўғрининг шахси аниқланди: у Шимолий Каролина штатида яшаган 23 ёшли йигит эди. У нега самолётни ўғирлашга қарор қилгани ҳозирча номаълум. Диспетчерлар ўғри билан боғланишган, бироқ у уларнинг кўрсатмаларини тинглашдан бош тортган ва алоқани узиб, «шунчаки Шарқий Техасга боришини» атган.
Аввалроқ Афғонистонда ҳалокатга учраган самолётдан омон қолган учувчи ҳодиса тафсилотларини айтиб берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter