Америкада аскарлар танасига чип ўрнатила бошланди
Америкада ҳарбийларнинг соғлигини назорат қилиш учун уларга чип ўрнатилмоқда. Эндиликда генераллар ўз аскарларига нима бўлаётганини билиши, жарроҳлар эса жароҳат олинган вақтда ўзини қандай қилиб тутиш лозимлиги ҳақида маслаҳат бериши мумкин, деб хабар қилади «Hi-tech.mail.ru».
Чип қондаги шакар даражаси, гемоглабин миқдори ва ҳатто уйқунинг сифати ҳақида батафсил маълумотларни тўплайди. Олинган маълумотлар асосида аскарни жангга юбориш ёки юбормаслик ҳал этилади.
Шунингдек, датчиклар ёрдамида шифокорлар жароҳат олган аскарга жанг майдонида ўзини қандай тутиш лозимлиги ҳақида маслаҳат бера олади. Бундан ташқари чиплар ёрдамида масофадан туриб жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказиш мумкин.
Статистик маълумотларга кўра, аскарларнинг тўртдан бир қисми қон оқишини вақтида тўхтата олмагани оқибатида ҳалок бўлади. Янги технология ёрдамида АҚШ армияси ушбу рақамларни қисқартириш имкониятига эга бўлади.
Дастлабки чиплар америкалик аскарларга жорий йилданоқ ўрнатилади. «Биз мунтазам равишда ўз ҳарбийларимиз соғлигини назорат қиламиз ва улардаги касалликлар борасида максимал маълумотларга эга бўлиб турамиз», — дейди АҚШ армияси генерал-лейтенанти Надя Уэст.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter