Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америка ҳукуматининг чироғи ўчириб қўйилди

Америка ҳукуматининг чироғи ўчириб қўйилди

Фото: «Getty Images»

Жума куни ярим кечаси АҚШ ҳукумати фаолияти қисман тўхтатилди. Аксар давлат муассасалари молияланиши кесилиб, хизматчиларининг катта қисми мажбурий таътилга жўнатилди.

Инглиз тилида шатдаун, яъни «Федерал ҳукуматни ўчириб қўйиш» деб номланадиган ҳодиса — Президент депутатларнинг талабини бажармаганлиги ортидан юз берди. Ҳукумат ишлаб туриши учун Конгресс ҳамда Сенат унга бюджет ажратиб туриши лозим. Депутатлар Президент жўнатган бюджетни маъқулламаса, ҳукумат пулсиз қолади.

Фото: «Vox.com»

Бу йилги шатдауннинг асосий сабаби АҚШга нолегал келган тахминан 700 минг ёш болалар бўлди. Обама даврида уларга вақтинчалик мақом берилган эди. Трамп эса депутатларнинг норозилигига қарамасдан ушбу мақомни олиб қўйиб, уларни депортация қилмоқчи бўлган эди. Шу сабабли, депутатлар ҳукуматни молиялаштиришни бира тўла тўхтатиб қўйишди.

Фото: «Vox.com»

Охирги марта шатдаун 2013 йили амалга оширилган бўлиб, унда 850 минг нафар давлат хизматчиси, бошқача айтганда, жами давлат ишчиларининг тахминан 40 фоизи мажбурий таътилга жўнатилган эди. Баъзи давлат муассасаларнинг 96 фоизгача хизматчиларига ишга чиқмаслик тўғрисида топшириқ берилган.

Фото: «Vox.com»

Шатдаун Президент депутатларнинг талабини бажармагунча давом этиши мумкин. Мазкур ҳолат депутатлар ва Президентнинг ойлигига таъсир кўрсатмайди. Улар маошларини тўлиқ олишади.

Фото: «Vox.com»

Улуғбек Қосимхўжаев,
АҚШ

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг