Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алоқа соҳаси фахрийси Муҳаммаднозим Атамуҳамедов вафот этди

Алоқа соҳаси фахрийси Муҳаммаднозим Атамуҳамедов вафот этди

Муҳаммаднозим Атамуҳамедов

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Алоқа вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган, «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси жамоасини узоқ йиллар бошқарган алоқа соҳаси фахрийси Муҳаммаднозим Атамуҳамедов 71 ёшида вафот этди.

Муҳаммаднозим Атамуҳамедов 1949 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

Ўрта мактабдан сўнг Тошкент алоқа политехникуми,  сўнгра Тошкент электротехника алоқа институтида таҳсил олган. 1975-1978 йилларда Москва электротехника алоқа институти аспирантурасида ўқиб,  номзодлик диссертациясини ёқлаган ва техника фанлари номзоди унвонига эга бўлган.

«Xabar.uz» ижодий жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг