Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Узоқов «Севги изтироби»да ўзи овоз берган актёр билан учрашди

Алишер Узоқов «Севги изтироби»да ўзи овоз берган актёр билан учрашди

Фото: Instagram / @alisheruzakov_official

«Севги изтироби» сериалидаги Амир образи билан ўзбек томошабинларига яхши таниш таниқли туркиялик актёр Каан Урганжи ўғли Тошкентга келгани ҳақида хабар берилган эди.

«Дарё»нинг ёзишича, «Барон 2» фильми режиссёри Рустам Саъдиев турк актёри фильмнинг Ўзбекистондаги ўзи билан боғлиқ саҳналари суратга олиниб бўлгунига қадар Тошкентда бўлишини маълум қилган.

Туркиялик актёр Тошкент шаҳридаги бир нечта диққатга сазовор жойлар, жумладан Темурийлар тарихи давлат музейи, Амир Темур хиёбонида бўлди. Актёр Наврўз сайллари ўтказилаётган майдонда ҳам бўлиб, ушбу байрамни нишонлаш жараёни билан танишган.

Кааннинг «Севги изтироби»даги образини дубляжда ўзбек тилида гапиртирган актёр Алишер Узоқов билан учрашган ҳамда яқиндан танишган. Алишер Узоқов «Instagram»даги саҳифасида бу учрашув ҳақида «Мен дунёдаги энг бахтли актёрман», деб ёзди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг