Алиментчи аёл: «Ҳисобланг, қанча тўлашим керак?»
Хоразмлик Қ.Наргизанинг ҳуқуқлари вақтинча чекланганди. Сабаби - зиммасидаги алимент мажбурияти. Бундай мажбурият суд томонидан эркакларга юклатилади кўпинча. Бироқ Қ. Наргизадаги вазият бунинг акси эдики, икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун суд алимент тўлашни унинг зиммасига юклади.
Айни суд ҳужжати МИБнинг Урганч шаҳар бўлимига келиб тушгач, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 421-моддасига асосан унинг мамлакатдан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланди.
Мазкур чеклов олиб ташлаш мумкинми? Албатта. Бунинг учун ижро ҳужжати талаблари амалда адо этилган бўлиши керак. Қ. Наргизанинг мисолида у алимент пулларини ойма-ой эмас, биттада тўлаш лозим. Йўқса, фарзандлари вояга етгунча кутиши керак.
Қ.Наргиза: «Ҳисобланг, биттада тўлаш шарт бўлса, миқдори қанча бўлади?» деди. МИБ ижрочилари шаққилатиб ҳисоблаб берди: 52 916 976 минг сўм! «Шуни тўласам бўлдими?». Албатта. «Кейин муаммо қилмайсизларми?». Йўқ, тўрт томонингиз қибла!
Аёл пулларни нақд санагач, унга қўйилган чекловлар бекор қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter