Албина Хабибулина умрбод спортдан четлаштирилди
2 декабр куни Tennis Integrity Agency (ITIA) агентлиги собиқ теннисчи Албина Хабибулина умрбод дисквалификация қилинганини тасдиқлади. Бунга Теннисда коррупцияга қарши кураш дастурининг (TACP) кўплаб қоидалари бузилгани сабаб бўлган, деб хабар берди Gambling Insider.
Теннисчи олдиндан келишилган ўйинларни ташкил қилиш айби билан умрбод спортдан четлатилди. У фаолияти давомида IFT яккалик баҳсларида энг кўп очко 492 балл, IFT жуфтлик баҳсларида эса энг кўп очко – 208 тўплаган.
Албина 2021 йил 21 ноябрдан дисквалификация қилинган ва ўзига қўйилган айбловларга эътироз билдирмаган. Спортчининг арбитраж судига апелляция бериши учун яна 20 кун бор.
Албина Хабибулина 2017 йилдан бери Ўзбекистон фуқароси ҳисобланмайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter