«Ал Ҳилол» Неймар билан хайрлашди

Саудия клуби ва бразилиялик футболчи Неймар ўзаро келишувга кўра, шартномани бекор қилишди. «Ал Ҳилол» 32 ёшли ҳужумчига омад тилади.
Бразилиялик футболчи «Сантос» клубига қайтиши кутилмоқда. У 2011-2013 йиллар оралиғида шу жамоада тўп суриб, танилган эди.
2023 йил ёзида «ПСЖ»дан 90 млн евро эвазига «Ал Ҳилол»га ўтган Неймар кетма-кет жароҳатлар сабаб деярли футбол ўйнамади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter