«Муҳташам юз йил» сериалидаги актёр 16 йилга қамалди
«Муҳташам юз йил» тарихий сериалида Баҳром Пошо роли билан танилган турк актёри Аднан Коч қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Cumhuriyet» нашри хабар берди.
2018 йил мартида «Гиёҳвандликка қарши курашиш операция»си пайтида актёр ва бошқа 5 гумондорни ҳибсга олинганди.
Аднан Кочга шунингдек, полицияга қурол билан қаршилик кўрсатиш, гаровга олиш ва ноқонуний ўқотар қурол сақлаш айбловлари қўйилган.
Жиноятчилар қуролли қаршилик кўрсатиб, далилларни йўқотиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларини қўлга олишни режалаштиришган ва олти полициячини яралашган.
Коч ва унинг жиноий шериги Аҳметга 16 йил 8 ой қамоқ жазоси, қолганларга эса 4 йил 9 ой 15 кун, 17 йил 6 ойгача қамоқ жазосини ўташ белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter