АКТ хизматларининг иқтисодиётдаги улуши ҳақида маълумот берилди
2022 йилнинг январ-июнь ойларида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизматларининг мамлакат иқтисодиётидаги улуши 1,8 фоизни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 фоизга, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан эса 0,3 фоизга ошган.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, тармоқда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг 68,3 фоизи алоқа хизматлари, 18,2 фоизи компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар, 6,1 фоизи маълумотларни жойлаштириш ва ишлов бериш бўйича хизматлар, Веб-порталлар, 4,8 фоизи компютерлар ва алоқа ускуналарини таъмирлаш хизматлари, қолган 2,6 фоизи дастурий таъминотни чиқариш ҳиссасига тўғри келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter