АКТ вазирлиги Наманганда 200 киши иштирокида қабул ўтказди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 9 апрел куни Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида аҳоли вакиллари учун сайёр қабул ўтказилди. Унда 200 га яқин фуқаролар иштирок этди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан телекоммуникация хизматлари, хусусан телефон ва почта алоқаси, мобил алоқа, интернет хизматлари сифати, IT йўналишларда ўзларини қийнаётган аниқ муаммо ва масалалар кўтарилди ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари хизматлари сифатини ошириш бўйича таклифларини билдирдилар.
Соҳа ташкилот корхоналари томонидан кўрсатилаётган телефон, интернет, почта алоқаси, мобил алоқа, интернет хизматлари сифати ҳамда IT йўналиши бўйича мурожаатлар келиб тушди ҳамда жойида ҳал қилинди. Ўрганиш талаб қилинган мурожаатлар назоратга олинди.
Сайёр қабулда иштирок этган аҳоли вакиллари бу каби халқ қабулларини мунтазам ўтказиш икки томонлама алоқа мустаҳкамлиги, соҳа ривожига хизмат қилишини таъкидладилар.
Мазкур сайёр қабулда кўтарилган барча муаммо ва масалалар юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан соҳа тизимидаги масъул шахсларга уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter