2020 йилда мактабларга энг кўп ёрдам берган топ-10 ташкилотлар рўйхати маълум қилинди
Президентимизнинг 2020 йил 2 мартдаги фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясининг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлашда энг устувор вазифаларидан бири, ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини тезкор интернетга улаш вазифаси қўйилган.
Бугунги кунга қадар телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ишлари асосида 7 906 та халқ таълими, 5 182 та мактабгача таълим ва 2 988 та соғлиқни салаш объектлари оптик толали алоқа линиялари асосида юқори тезликдаги Интернет хизматларидан фойдаланишга имконияти яратилди.
Вазирлик таълим йўналишида олиб борилаётган ишларни Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳам эътироф этилиб, Давлатимиз раҳбарининг «Мактаб таълимини ривожлантириш буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айлантириш» ғояларини қўллаб-қувватлаган ҳолда оталиққа бириктирилган умумтаълим мактабларига 2020 йил давомида моддий ва маънавий кўмак берган ТОП-10 вазирлик ва идоралари рўйҳатига киритилганини маълум қилди.
Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бириктирилган умумтаълим мактаблари моддий ва маънавий кўмак берганлиги эътироф этилиб, халқ таълими соҳасининг чинакам ҳамкорига айлангани таъкидланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter