Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳмаджон Мелибоев: «Сен пловни севасанми?» деган ёзув ёнидан жим ўтиб кетадиганларни халқ деб бўлмайди»

Аҳмаджон Мелибоев: «Сен пловни севасанми?» деган ёзув ёнидан жим ўтиб кетадиганларни халқ деб бўлмайди»

Фото:«Xabar.uz»

Фарғона шаҳрида «Сўз эркинлиги ва маъсулияти» мавзусида пресс-клуб ўтказилгани хусусида хабар берган эдик. Ушбу тадбирда давлат тили ва уни ривожлантириш аҳамиятлари ҳақида ҳам сўз борди.

Таниқли журналист, «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоевнинг айтишича, тилни тўғрилашда, ривожлантиришда ҳар бир киши жон куйдириши зарур.

«Мана яқинда қарор чиқди, давлат тилини ривожлантириш комиссияси тузилди. Аммо билиб қўяйлик, комиссия тилимизни тўғирлаб бермайди, бунинг учун ҳар биримиз ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Ҳатто русларда ҳам бу масала кўтарилмоқда. Улар айтмоқда: нега французча «президент» сўзини ишлатамиз, бизда «глава государства» сўзи бор. «Армия»нинг ўрнига «войска»ни қўлласак бўлмайдими деб.

Кўчалардаги реклама, сўзларни назорат қилиш керак. Бу умумхалқ ҳаракатига айланиши керак.

«Сен пловни севасанми?» деб ёзиб қўйибди бир рекламада. Қаранг, русча «плов» сўзи ўзбекча эълонда кетяпти. Бу ёзув ёнидан жим ўтиб кетадиганларни эса халқ деб бўлмайди», — дейди журналист.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг