Аҳмадбой: «Одамлар худодан қўрқсин» (видео)
Куни кеча Тошкент вилоят суди судьяси Х.Шермуҳамедов раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида чинозлик «Аҳмадбой» номи билан танилган чинозлик Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтгани ва «Аҳмадбой» узил кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилгани хабар берилган эди.
Шунингдек ижтимоий тармоқларда «Аҳмадбой» суддан кейин ОАВга берган қисқа интервьюси видеоси тарқалди.
«Мен ҳеч кимдан норози эмасман, бир нарсани илтимос қиламан: фуқаролар пулларини ўз хоҳишлари билан олиб келиб берган, уларни ҳеч ким мажбурламаган. 10 минг пулини 20 минг, 25 минг қилиб оляпти. Мен ҳеч кимни алдамаганман. Фуқаролар худодан қўрқсин» — дейди у.
«Одамлар мендан норози бўлмасин. Банкка борса, банк 10 минг пулига нари борса 1800 ёки 2000 қўшиб беради бир йилда. Менда эса 10 минг пулини 20 минг қилган. Одамлар сал худодан қўрқсин. Мен муҳтарам президентимиз Шавкат Миромоновичдан узр сўрайман, ҳам ёрдам сўрайман, худо хоҳласа чорва, паррандачилик қиламан. Одамларга фойдам тегсин дейман. Аввал ҳам фойдам теккан. Камбағални бой қилганман», дея гапини тугатган Аҳмадбой.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter