«Агар Россия урушни тўхтатса, уруш бўлмайди. Агар Украина урушни тўхтатса, Украина бўлмайди» – Энтони Блинкен
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Донбасс, Запорожье ва Херсон вилоятлари халқ республикаларининг Россия таркибига қўшилиши бўйича референдум якунлангач, Россия ва Украина ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтди
«Референдумлар ўтказилгач, Россия Украинанинг ушбу ҳудудларни қайтариб олишга бўлган ҳар қандай уринишларини ўз мамлакатига ҳужум сифатида баҳолайди. Россия президенти Владимир Путин аннексия ва «сохта» референдумлар орқали дипломатик ечимни имконсиз қилди. У бу урушни танлаган, бу уни тугатиши мумкин. Агар Россия урушни тўхтатса, уруш бўлмайди. Агар Украина урушни тўхтатса, Украина бўлмайди», – дейди Блинкен.
Шунингдек, АҚШ давлат котиби барча дунё давлатлари вакилларини референдумнинг натижаларини тан олмасликка чақирди.
Маълумот учун, 23-27 сентябрь кунлари Луганск ва Донецк Халқ Республикаларида Россия Федерацияси таркибига қўшилиш масаласи бўйича референдум ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter