Ўзбекистонда ер қимирлади. Зилзила кучи 4 баллгача етди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар беришича, бугун, 5 январ куни Тошкент вақти билан соат 19:25 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 36,34 даража шимолий кенглик; 70,7 даража шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик — 235 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 562 км жануби-шарқда жойлашган.
Ер қимирлашининг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё — 4 балл, 321 км
- Фарғона — 4 балл, 459 км
- Жиззах — 4 балл, 490 км
- Сирдарё — 4 балл, 491 км
- Самарқанд — 4 балл, 493 км
- Андижон — 3-4 балл, 514 км
- Қашқадарё — 3-4 балл, 515 км
- Наманган — 3-4 балл, 525 км
- Тошкент вилояти — 3-4 балл, 536 км
- Тошкент шаҳри — 3-4 балл, 562 км
- Навоий — 3-4 балл, 626 км
- Бухоро — 3-4 балл, 668 км
- Хоразм — 3 балл, 1044 км
- Қорақалпоғистон — 3 балл, 1169 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter