Афғонистонда Навоий ва Бобур таваллуд куни нишонланди
Афғонистонда ўзбек, форс, инглиз ва пуштун тилида чоп этиладиган «Salam Watandar» газетаси хабарига кўра, Бадахшон вилоятида Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобурнинг таваллуд аёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтган.
Тадбирда буюк шахслар шеъриятидан намуналар ўқилган, улар ижоди, ҳаёт йўли ҳақида гапирилган. Маълумотларга кўра, авваллари Афғонистонда буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурниннг туғилган айёмлари кенг қамровда нишонланган.
– Икки йилдан буён бундай тадбирлар озайган. Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам Афғонистон ўзбеклари қадриятларимиз билан боғлиқ айёмларни аввал ҳам ўтказган, ҳозир ҳам ўтказаяпти, келажакда ҳам ўтказади, – деди Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданий ишлар бўйича масъули Муҳаммадсобир Туркистоний «Xabar.uz» билан суҳбатда. – Зеро, Алишер Навоий бобомиз Ҳиротда туғилган. Демакки, улар Афғонистоннинг ҳам, Ўзбекистоннинг ҳам бирдек фарзанди. Буюк ватандошимиз хотирасини абадийлаштириш, ёш авлодга улар меросларини сингдириш бурчимиздир, – деб сўзини якунлади мулозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter