Афғонистонда 5 магнитудали ер силкиниши кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 12 март куни, Тошкент вақти билан 16:33 да (12.03.2023 йил, Гринвич бўйича 11:33 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 36,55 градус шимолий кенглик; 70,73 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=5. Чуқурлик 135 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 540 км жанубий-шарқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Афғонистонда бўлган зилзила Сурхондарё вилоятига ҳам таъсир кўрсатганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter