Афғонистон вице-президентига ҳужум уюштирилди

Афғонистоннинг биринчи вице-президенти Амруллоҳ Солиҳга ҳужум қилишди. Портлаш оқибатида у шикастланмаган, лекин икки киши ҳалок бўлган, дея Солиҳнинг матбуот хизмати вакили «Facebook»да хабар берди.
«Афғонистоннинг душманлари яна Амруллоҳ Солиҳга зарар етказишга уринишди, бироқ унга шикаст етмади», — дейилади хабарда.
Портлаш бугун эрталаб Қобулдаги майдонда содир бўлган. Ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлиб, етти киши жароҳатланган.
«РИА Новости»нинги ёзишича, бомба вице-президент кортежи йўлида портлаган. Шикастланганлар орасида Солиҳнинг қўриқчилари ҳам бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter