Афғонистон-Покистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда камида 5 киши ҳалок бўлди
Қандаҳорда, Афғонистон-Покистон чегарасида юз берган қуролли тўқнашув оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам жароҳатланди. Бу ҳақда Aamaj News хабар берди.
Отишма сабаблари ҳозирча номаълум.
Афғонистон манбалари хабарига кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг барчаси Покистон қуролли кучлари ҳарбийлари. «Толибон» ҳаракати ўз одамларидан уч нафари жароҳат олгани ҳақида ёзган.
Шу йил ноябр ойида ҳам икки мамлакат чегарасидаги отишма оқибатида қурбонлар бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter