Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистон ва Покистон чегарасида отишма содир бўлди

Афғонистон ва Покистон чегарасида отишма содир бўлди

Кеча, 6 сентябрь куни «Толибон» жангарилари ва Покистон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, отишма Торхам назорат-ўтказиш пункти яқинида содир бўлган. Бунинг оқибатида «Толибон» вакилларининг 4 нафари ҳалок бўлган, 10 нафари яраланган.

Норасмий маълумотларга кўра, Покистон чегарачилари буфер зонада истеҳкомлар қурмоқчи бўлган. Дастлаб Покистон томони ўт очган. Ҳозирда назорат пункти орқали ҳаракатланиш тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Афғонистонга қўшни бўлган Эрон билан чегарада ҳам йирик тўқнашув юз берган эди. Содир бўлган отишмада икки эронлик чегарачи ва бир «Толибон» жангчиси ҳалок бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг