AFC U23. Ўзбекистон Японияни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

Хитойда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалининг дастлабки учрашуви якунланди. Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияни йирик — 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Биринчи бўлимда Равшан Ҳайдаров шогирдлари ажойиб ўйин кўрсатишди ва номдор рақиби дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллашди.
Иккинчи бўлимда ҳам Олимпия терма жамоамиз устунликни сақлаб қолди ва яна бир гол киритган ҳолда хотиржамлик билан баҳсни якунига етказди.
Осиё Чемпионати U23. Чорак финал.
Япония — Ўзбекистон 0:4
Голлар: Жавоҳир Сиддиқов, 31 (0:1). Достон Ҳамдамов, 34 (0:2). Жасур Яхшибоев, 39 (0:3). Жасур Яхшибоев, 47 (0:4).
Япония: Риёсуки Кожима, Со Фужитани, Теруки Ҳара, Киёсуки Тагава, Кейта Эндо, Юто Ивасаки, Такаги Акито, Шион Иноуэ (Хироки Ито 68), Юта Камий(с), Таийо Кога, Юго Татсута.
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев — Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Аббос Отахонов, Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков (Абдужамол Исроилов, 86), Жасур Яхшибоев, Забиҳилло Ўринбоев (Дониёр Нарзуллаев, 82), Жавоҳир Сиддиқов (Бобур Абдухолиқов, 75), Достон Ҳамдамов, Достонбек Турсунов.
Учрашувнинг видеошарҳи:
Учрашув статистикаси:
Олимпиячиларимизнинг ярим финалдаги рақиби эртага — Жанубий Корея ва Малайзия баҳсида аниқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter